Joint Decision No. 11-1481 of the State Committee on Environmental Protection, No. 10/8 of the Minister of Agriculture and Water Management and No. 91 of the Minister of Finance validating the Regulation on determination of damage caused by burning crop stubble and imposing fines on legal entities and natural persons who allowed these situations to occur
颁布于 2006-11-27 · 文本截至 2026-10-01
以研究形式发布的公开法律与官方指引,不构成法律、税务或金融建议。
研究内容本身以英文撰写。标题和标签已翻译,调查结果和引文未翻译。
关于这部法律
- 原标题
- ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАБИАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ ҚАРОРИ БОШОҚЛИ ДОН ЭКИНЛАРИ СОМОНИНИ ЁҚИБ ЮБОРИЛИШИ НАТИЖАСИДА ЕТКАЗИЛАДИГАН ЗАРАРНИ АНИҚЛАШ ҲАМДА УШБУ ҲОЛАТЛАРНИ СОДИР ЭТГАН ЮРИДИК ВА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРГА НИСБАТАН ЖАРИМАЛАР ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА.
- 语言
- Uzbek
- 类型
- 条例
- 国家
- 乌兹别克斯坦
- 主题
- Agricultural and rural development, Environment
- 关键词
- soil pollution/quality, agricultural land, authorization/permit, crops, cereals/grains/rice, offences/penalties, legal proceedings/administrative proceedings, agricultural commodities, pollution control
- 类别
- agriculture
在哪里阅读
文本
所收录的法律原文,按条款排列。每个条款都有自己的链接。
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАБИАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ ҚАРОРИ БОШОҚЛИ ДОН ЭКИНЛАРИ СОМОНИНИ ЁҚИБ ЮБОРИЛИШИ НАТИЖАСИДА ЕТКАЗИЛАДИГАН ЗАРАРНИ АНИҚЛАШ ҲАМДА УШБУ ҲОЛАТЛАРНИ СОДИР ЭТГАН ЮРИДИК ВА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРГА НИСБАТАН ЖАРИМАЛАР ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА [Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 25 декабрда 1647-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди ] Олдинги таҳрирга қаранг. «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 16 майдаги «2005 йил бошоқли дон экинлари ҳосилини йиғиштириб олишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-76-сон қарори талаблари бажарилишини таъминлаш мақсадида қарор қиламиз: (муқаддима Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 23 ноябрдаги МҲ-16, 01/24-09-305 ва 88 сонли қарори (рўйхат рақами 1647-3, 07.12.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2023 й., 10/23/1647-3/0927 сон) 1. «Бошоқли дон экинлари сомонини ёқиб юборилиши натижасида етказиладиган зарарни аниқлаш ҳамда ушбу ҳолатларни содир этган юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан жарималар қўллаш бўйича низом» иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан сўнг кучга киради. Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б. АЛИХОНОВ Тошкент ш., 2006 йил 27 ноябрь, 11-1481-сон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири С. ИСМОИЛОВ Тошкент ш., 2006 йил 27 ноябрь, https://lex.uz/ru/docs/1099686?ONDATE=04.01.2007%2000#1099723 https://lex.uz/ru/docs/107115 https://lex.uz/ru/docs/5056357 https://lex.uz/ru/docs/6688931?ONDATE=11.12.2023%2000#6689775 javascript:scrollText(1099738) 10/8-сон Молия вазири Р. АЗИМОВ Тошкент ш., 2006 йил 27 ноябрь, 91-сон Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлигининг 2006 йил 27 ноябрдаги 11-1481, 10/8 ва 91-сон қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН Бошоқли дон экинлари сомонини ёқиб юборилиши натижасида етказиладиган зарарни аниқлаш ҳамда ушбу ҳолатларни содир этган юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан жарималар қўллаш бўйича НИЗОМ Олдинги таҳрирга қаранг. Ушбу Низом бошоқли дон экинлари сомонини ёқиб юборилиши натижасида етказиладиган зарарни аниқлаш ҳамда ушбу ҳолатларни содир этган юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан жарималар қўллаш тартибини белгилайди. (муқаддима Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 23 ноябрдаги МҲ-16, 01/24-09-305 ва 88 сонли қарори (рўйхат рақами 1647-3, 07.12.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2023 й., 10/23/1647-3/0927 сон) I. Умумий қоидалар Олдинги таҳрирга қаранг. 1. Мазкур Низом асосида бошоқли дон экинлари сомонини ёқиб юборилиши натижасида тупроққа етказиладиган зарар аниқланади ва етказиладиган зарар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат органлари томонидан қонунчиликка мувофиқ, жисмоний ва юридик шахслардан ундирилади. (1-банд Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлигининг 2018 йил 4 октябрдаги 3, 51 ва 131-сонли қарори (рўйхат рақами 1647-2, 20.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2018 й., 10/18/1647-2/2074-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 2. Бошоқли дон экинлари сомонининг ёқиб юборилиши натижасида ўсимликларга етказиладиган зарарни ундириш миқдорларини ҳисоблаш Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Ўсимлик дунёси javascript:scrollText() https://lex.uz/ru/docs/1099686?ONDATE=04.01.2007%2000#1099743 https://lex.uz/ru/docs/6688931?ONDATE=11.12.2023%2000#6689777 https://lex.uz/ru/docs/1099686?ONDATE=04.01.2007%2000#1099749 https://lex.uz/ru/docs/4008344?ONDATE=22.10.2018%2000#4019723 https://lex.uz/ru/docs/1099686?ONDATE=04.01.2007%2000#1099750 объектларидан фойдаланиш ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади. (2-банд Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлигининг 2014 йил 31 декабрдаги 1, 11, 34-сонли қарори (рўйхат рақами 1647-1, 14.01.2015 й) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 2-сон, 24-модда) 3. Бошоқли дон экинлари сомонини ёқиб юборилиши натижасида атмосфера ҳавосини ифлослантирганлик учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 88-моддасига мувофиқ чора кўрилади. II. Келтирилган зарарни ҳисоблаш тартиби 4. Мазкур Низомда унумдор тупроқлар қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш воситаси сифатида қаралиб, уларнинг миқдори тупроқ балл бонитети ва бошоқли дон экинлари ҳосилдорлиги билан белгиланади. 5. Сомонни ёқиб юбориш натижасида тупроқ унумдорлигига етказиладиган зарар миқдорини аниқлашда унга етказиладиган зарар даражаси ва тупроқнинг биосферадаги маҳсулдорлиги мезонлар сифатида қаралади. Тупроқ унумдорлигига етказилган зарар, сомон ёниши таъсирида тупроқ унумдорлигини белгиловчи унинг таркибидаги асосий элементлар бўлган гумус ва азотнинг йўқотилган миқдоридан келиб чиқиб аниқланади. 6. Тупроқ унумдорлигига етказиладиган зарар қуйидаги тартибда аниқланади: Ҳисоб-китоб учун тупроқнинг унумдорлиги пасайишида гумуснинг йўқолиши 12 фоиз, азотнинг йўқолиши 7,5 фоиз миқдорида қабул қилинади. Сомон ёқилиши сабабли ушбу ердаги тупроқда бўлган гумус ва азотнинг йўқолиши натижасида тупроқ унумдорлигининг камайиш бали қуйидаги формулада аниқланади: Бунда: Тукб — тупроқ унумдорлигининг камайиш бали; Тубб — тупроқнинг умумий балл бонитенти; 12% — гумусни йўқолиши; 7,5% — азотни йўқолиши; https://lex.uz/ru/docs/2485765#2486951 https://lex.uz/ru/docs/2539896?ONDATE=19.01.2015%2000#2539978 https://lex.uz/ru/docs/97664#199283 Тупроқ унумдорлигининг камайиши натижасида йўқотилган ҳосил қуйидагича аниқланади: Бунда: Йҳ — тупроқ унумдорлиги камайиши натижасида йўқотиладиган ҳосил; Ўҳ — жорий йилда ушбу ердан олинган ўртача ҳосилдорлик; Тубб — тупроқнинг умумий балл бонитенти; Тукб — тупроқ унумдорлиги камайиш бали Ҳосил йўқолиши натижасида бир гектар майдонда кўрилган зарар, бир гектар ерда йўқотилган ҳосил миқдорини 5-синф қаттиқ ва юмшоқ буғдой учун белгиланган давлат харид нархига кўпайтириб, топилган натижани умумий ёқилган майдонга кўпайтириш йўли билан аниқланади. Олдинги таҳрирга қаранг. Бошоқли экинлар донининг харид нархлари ҳар йили жорий йил ҳосили учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда тасдиқланади. (6-банднинг ўн олтинчи хатбошиси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 23 ноябрдаги МҲ-16, 01/24-09-305 ва 88-сонли қарори (рўйхат рақами 1647 3, 07.12.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2023 й., 10/23/1647-3/0927-сон) Бошоқли дон экинларининг сомони ёқиб юборилиши натижасида тупроқ унумдорлигига келтирилган зарарни юқорида қайд қилинган тартибда аниқлашнинг намунавий ҳисоб-китоби илова қилинади. III. Келтирилган зарарни ундириш тартиби Олдинги таҳрирга қаранг. 7. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари (инспекциялари), ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер ижарачилари ва бошқа фуқаролар сомоннинг ёқилиши натижасида тупроқ унумдорлигига етказилган зарарни етказганлардан қоплашни талаб қилиши мумкин. (7-банд Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва https://lex.uz/ru/docs/1099686?ONDATE=04.01.2007%2000#1099772 https://lex.uz/ru/docs/6688931?ONDATE=11.12.2023%2000#6689778 https://lex.uz/ru/docs/1099686?ONDATE=22.10.2018%2000#4071351 молия вазирлигининг 2023 йил 23 ноябрдаги МҲ-16, 01/24-09-305 ва 88 сонли қарори (рўйхат рақами 1647-3, 07.12.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2023 й., 10/23/1647-3/0927 сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 8. Мазкур Низомнинг 7-бандида қайд қилинган шахслар томонидан бошоқли дон экинлари ер майдонида ўрим-йиғим мавсумида ёки мавсумдан сўнг сомонни ёқиб юборганлик ҳолатлари аниқланганда, тупроқ унумдорлигига етказилган зарар суммалари ҳудудий Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги давлат инспекторлари мазкур Низомнинг II-бўлимида қайд қилинган тартибда ҳисоблаб, қонун бузилиш ҳолатларини содир этган юридик ва жисмоний шахслардан қонунчиликда белгиланган тартибда етказилган зарарни ундириш чораларини кўради. (8-банд Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 23 ноябрдаги МҲ-16, 01/24-09-305 ва 88 сонли қарори (рўйхат рақами 1647-3, 07.12.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2023 й., 10/23/1647-3/0927 сон) 9. Тупроқ унумдорлигига етказилган зарарнинг ундирилган суммасининг 50 фоизи давлат бюджетига ўтказилади, қолган қисми 100 фоиз деб олиниб, ушбу сумма, сомонни ёқиб юбориш: Олдинги таҳрирга қаранг. а) ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер ижарачилари томонидан содир этилган бўлса, белгиланган тартибда тўлиғича Экология жамғармасига; (9-банднинг «а» кичик банди Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 23 ноябрдаги МҲ 16, 01/24-09-305 ва 88-сонли қарори (рўйхат рақами 1647-3, 07.12.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2023 й., 10/23/1647-3/0927-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. б) бошқа юридик ёки жисмоний шахслар томонидан содир этилган бўлса, 50 фоизи ер эгаси (фойдаланувчи ёки ижарачига) фойдасига, қолган 50 фоизи эса Экология жамғармаси ҳисобларига ундирилади. (9-банднинг «б» кичик банди Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 23 ноябрдаги МҲ https://lex.uz/ru/docs/6688931?ONDATE=11.12.2023%2000#6689779 https://lex.uz/ru/docs/1099686?ONDATE=22.10.2018%2000#4071356 https://lex.uz/ru/docs/1099686?ONDATE=22.10.2018%2000#4071351 https://lex.uz/ru/docs/1099686?ONDATE=04.01.2007%2000#1099752 https://lex.uz/ru/docs/6688931?ONDATE=11.12.2023%2000#6689779 https://lex.uz/ru/docs/1099686?ONDATE=22.10.2018%2000#4071367 https://lex.uz/ru/docs/6688931?ONDATE=11.12.2023%2000#6689780 https://lex.uz/ru/docs/1099686?ONDATE=22.10.2018%2000#4071380 16, 01/24-09-305 ва 88-сонли қарори (рўйхат рақами 1647-3, 07.12.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2023 й., 10/23/1647-3/0927-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Экология жамғармасига тушган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 июндаги 375-сон қарори билан тасдиқланган Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан ишлатилади. (9-банднинг тўртинчи хатбошиси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 23 ноябрдаги МҲ-16, 01/24-09-305 ва 88-сонли қарори (рўйхат рақами 1647 3, 07.12.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2023 й., 10/23/1647-3/0927-сон) IV. Якуний қоидалар 10. Тарафлар ўртасида вужудга келадиган низолар белгиланган тартибда суд томонидан ҳал этилади. 11. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўзбекистон Фермер хўжаликлари уюшмаси ва Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси билан келишилган. Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси А. АБДУАЗИМОВ Тошкент ш., 2006 йил 24 октябрь Ўзбекистон фермер хўжаликлари уюшмаси раиси С. ҚОБИЛОВ Тошкент ш., 2006 йил 24 октябрь Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб қувватлаш давлат қўмитаси раиси в.б. Б. УЛАШОВ Тошкент ш., 2006 йил 24 октябрь Бошоқли дон экинлари сомонини ёқиб юборилиши натижасида етказиладиган зарарни аниқлаш ҳамда ушбу ҳолатларни содир этган юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан жарималар қўллаш https://lex.uz/ru/docs/6688931?ONDATE=11.12.2023%2000#6689780 https://lex.uz/ru/docs/1099686?ONDATE=22.10.2018%2000#4071383 https://lex.uz/ru/docs/3234980 https://lex.uz/ru/docs/6688931?ONDATE=11.12.2023%2000#6689783 бўйича низомга ИЛОВА Бошоқли дон экини сомонини ёқиб юборилиши натижасида тупроқ унумдорлигига келтирилган зарарни аниқлашнинг намунавий ҳисоб-китоби Мисол учун, Қорақалпоғистон Республикасида тупроқнинг ўртача бонитети 41 баллга тенг, бошоқли доннинг ўртача ҳосилдорлиги 2005 йилда гектаридан 24 центнерни ташкил этди. 1. Тупроқ унумдорлигига етказиладиган зарар қуйидаги тартибда ҳисобланади: 1.1 Ҳисоб-китоб учун тупроқнинг унумдорлиги пасайишида гумуснинг йўқолиши 12 фоиз, азотнинг йўқолиши 7,5 фоиз миқдорида қабул қилинади. (Ушбу миқдор кўп йиллик тажриба натижасига асосланиб аниқланган.) 1.2 Сомон ёқилиши сабабли ушбу ердаги тупроқда бўлган гумус ва азотнинг йўқолиши натижасида тупроқ унумдорлигининг камайиш бали қуйидаги формулада аниқланади: Бунда: Тукб — тупроқ унумдорлигининг камайиш бали; Тубб — тупроқнинг умумий балл бонитенти; 1.3 Тупроқ унумдорлигининг камайиши натижасида йўқотилган ҳосил қуйидагича аниқланади: Бунда: Йҳ — тупроқ унумдорлиги камайиши натижасида йўқотиладиган ҳосил; Ўҳ — жорий йилда ушбу ердан олинган ўртача ҳосилдорлик; Тубб — тупроқнинг умумий балл бонитенти; Тукб — тупроқ унумдорлиги камайиш бали 1.4 Ҳосил йўқолиши натижасида бир гектар майдонда кўрилган зарар, бир гектар ерда йўқотилган ҳосил миқдорини 5 синф қаттиқ ва юмшоқ буғдой учун белгиланган давлат харид нархига кўпайтириб, топилган натижани умумий ёқилган майдонга кўпайтириш йўли билан аниқланади. javascript:scrollText(1099738) 4,68 ц/га х 6783 сўм/ц = 31744 сўм/га зарар кўрилади. Бунда — 6783 сўм 1 центнер 5-синф қаттиқ ва юмшоқ буғдойнинг 2005 йил харид нархи. (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 51-52 сон, 522-модда; 2015 й., 2-сон, 24-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2018 й., 10/18/1647-2/2074-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2023 й., 10/23/1647 3/0927-сон)