跳到主要内容
Nelum
乌兹别克斯坦的法律

Governmental Decree No. 361 validating the list of especially dangerous infectious animal diseases, prevention, diagnosis and elimination of which are carried out at the expense of the State Budget of the Republic of Uzbekistan

颁布于 2016-10-25 · 文本截至 2026-10-01

以研究形式发布的公开法律与官方指引,不构成法律、税务或金融建议。

研究内容本身以英文撰写。标题和标签已翻译,调查结果和引文未翻译。

关于这部法律

原标题
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ ХИЗМАТИ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА.
语言
Uzbek
类型
条例
国家
乌兹别克斯坦
主题
Livestock
关键词
animal health, pests/diseases, cattle, sheep/goats, equine-animals, poultry, birds

在哪里阅读

文本

所收录的法律原文,按条款排列。每个条款都有自己的链接。

  1. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ ХИЗМАТИ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА «Ветеринария тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2016 — 2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ–2460-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: Олдинги таҳрирга қаранг. (1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 августдаги 624-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33 сон, 857-модда) 2. Қуйидагилар: Олдинги таҳрирга қаранг. (2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 августдаги 624-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 857-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. (2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 августдаги 624-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 857-модда) Ҳайвонлар ва одамларнинг соғлиғи учун хавф туғдирадиган ва бунда ҳайвонлар, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулотлар ва хом ашёлар олиб қўйиладиган ҳамда йўқ қилиб ташланадиган ҳайвонларнинг касалликлари рўйхати 4-иловага мувофиқ; Профилактика, ташхис қўйиш ва тугатиш тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган ҳайвонларнинг ўта хавфли юқумли касалликлари рўйхати 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Олдинги таҳрирга қаранг. (3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 августдаги 624-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33 сон, 857-модда) 4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига: Олдинги таҳрирга қаранг. (4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 августдаги 624-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 857-модда) уч ой муддатда ветеринария фаолияти соҳасига оид рухсат бериш тартиб таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин. 5. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 20 апрелдаги 119–Ф-сон фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин. 6. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар. 7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ Тошкент ш., 2016 йил 25 октябрь, 361-сон Олдинги таҳрирга қаранг. (1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 августдаги 624-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33 сон, 857-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. (2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 августдаги 624-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33 сон, 857-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. (3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 августдаги 624-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33 сон, 857-модда) Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 25 октябрдаги 361-сон қарорига 4-ИЛОВА Ҳайвонлар ва одамларнинг соғлиғи учун хавф туғдирадиган ва бунда ҳайвонлар, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулотлар ва хом ашёлар олиб қўйиладиган ҳамда йўқ қилиб ташланадиган ҳайвонларнинг касалликлари РЎЙХАТИ Т/р Касалликлар рўйхати 1. Бир неча ҳайвонот тури учун умумий бўлган касалликлар 1. 1. Куйдирги 2. 2. Қутуриш 3. 3. Туляремия 4. 4. Листериоз 5. 5. Ку-безгаги 2. Қорамолларнинг касалликлари 6. 1. Ўлат 7. 2. Пўкаксимон энцефалопатия 8. 3. Контагиоз плевропневмония 9. 4. Эмфизематоз карбункул (қорасон) 3. Қўй ва эчкиларнинг касалликлари 10. 1. Катараль иситма 11. 2. Рифт иситма 12. 3. Пустуллёз стоматит 13. 4. Брадзот энтеротоксемия 14. 5. Скрепи касаллиги 4. От, туя ва эшакларнинг касалликлари 15. 1. Отларнинг Африка ўлати 16. 2. Отлар ўлати 17. 3. Отлар контагиоз плевропневмонияси 18. 4. Туялар чечаги 19. 5. Манқа 20. 6. Юқумли анемия (ИНАН) 21. 7. Энцефаломиелит 22. 8. Туялар ўлати 5. Чўчқаларнинг касалликлари 23. 1. Африка ўлати 24. 2. Энзоотик энцефаломиелит (Тешен) 25. 3. Трихинеллёз 6. Паррандаларнинг касалликлари 26. 1. Юқори патогенли грипп 27. 2. Орнитоз (пситакоз) 28. 3. Ньюкасл касаллиги 7. Мўйнали ҳайвонлар, қуёнлар ва майда уй ҳайвонларининг касалликлари 29. 1. Норкаларнинг Алеут касаллиги 30. 2. Норкаларнинг вирусли энтерити 31. 3. Қуёнларнинг миксоматози 8. Асалариларнинг касалликлари 32. 1. Америкача чириш 33. 2. Европача чириш 34. 3. Акарапидоз 9. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида илгари рўйхатга олинмаган барча турдаги ҳайвонларнинг хавфли касалликлари Изоҳ: олиб қўйилган ҳайвонлар, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулотлар ва хом ашёларда аниқланган касалликларнинг туридан келиб чиқиб, уларга қарши курашиш йўриқномасига мувофиқ белгиланган тартибда йўқ қилинади. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 25 октябрдаги 361-сон қарорига 5-ИЛОВА Профилактика, ташхис қўйиш ва тугатиш тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган ҳайвонларнинг ўта хавфли юқумли касалликлари РЎЙХАТИ Олдинги таҳрирга қаранг. Т/р Касалликлар рўйхати 1. Бир неча ҳайвонот тури учун умумий бўлган касалликлар 1. 1. Оқсил 2. 2. Бруцеллёз 3. 3. Ауески 4. 4. Лептоспироз 5. 5. Куйдирги 6. 6. Қутуриш 7. 7. Листериоз 8. 8. Сил 9. 9. Ку-безгаги 10. 10. Ўлат 2. Қорамолларнинг касалликлари 11. 1. Юқумли тугунли (нодуляр) дерматит 12. 2. Эмфизематоз карбункул (қорасон) 3. Қўй ва эчкиларнинг касалликлари 13. 1. Чечак 14. 2. Брадзот энтеротоксемия 15. 3. Скрепи 4. Чўчқаларнинг касалликлари 16. 1. Африка ўлати 5. От ва туяларнинг касалликлари 17. 1. Манқа 18. 2. Юқумли анемия (ИНАН) 19. 3. Грипп (инфлюэнца) 20. 4. Отларнинг Африка ўлати 6. Паррандаларнинг касалликлари 21. 1. Ньюкасл касаллиги 22. 2. Чечак 23. 3. Юқумли ларинготрахеит 24. 4. Орнитоз (пситакоз) 25. 5. Юқори патогенли грипп 26. 6. Марека 7. Мўйнали ҳайвонлар, қуёнлар ва майда уй ҳайвонларининг касалликлари 27. 1. Қуёнларнинг геморрагик касаллиги 28. 2. Цестодозлар 29. 3. Қуёнлар миксоматози 8. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида илгари рўйхатга олинмаган барча турдаги ҳайвонларнинг хавфли касалликлари Изоҳ: мазкур тадбирларни амалга оширишда қўлланиладиган ёрдамчи воситалар яъни шприц, пахта, игна, спирт ва бошқалар бюджет маблағларидан таъмиланади». (5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 532-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.06.2019 й., 09/19/532/3344-сон) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 43-сон, 503 модда; 2017 й., 33-сон, 857-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.06.2019 й., 09/19/532/3344-сон)

Governmental Decree No. 361 validating the list of especially dangerous infectious animal diseases, prevention, diagnosis and elimination of which are carried out at the expense of the State Budget of the Republic of Uzbekistan · Nelum