Decree No. 223 of the Cabinet of Ministers “On strengthening ecological supervision over cement manufacturing enterprises.”
颁布于 2020-04-14 · 文本截至 2026-10-01
以研究形式发布的公开法律与官方指引,不构成法律、税务或金融建议。
研究内容本身以英文撰写。标题和标签已翻译,调查结果和引文未翻译。
关于这部法律
- 原标题
- ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ ЦЕМЕНТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ТАШКИЛОТЛАРИ ФАОЛИЯТИ УСТИДАН ЭКОЛОГИК НАЗОРАТНИ КУЧАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА.
- 语言
- Uzbek
- 类型
- 条例
- 国家
- 乌兹别克斯坦
- 主题
- Air and atmosphere, Environment
- 关键词
- air quality/air pollution, emissions, monitoring, business/industry/corporations, pollution control
- 类别
- *
在哪里阅读
文本
所收录的法律原文,按条款排列。每个条款都有自己的链接。
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ ЦЕМЕНТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ТАШКИЛОТЛАРИ ФАОЛИЯТИ УСТИДАН ЭКОЛОГИК НАЗОРАТНИ КУЧАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА Экологик назоратни амалга оширишга автоматлаштирилган тизимларни жорий этиш, атроф табиий муҳит давлат мониторингини олиб боришда таҳлилий лабораторияларнинг моддий-техник базасини такомиллаштириш, атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олишда цемент ишлаб чиқариш ташкилотларининг масъулиятини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: 1. Белгилансинки: 2022 йил 1 январдан бошлаб республикада фаолият юритувчи барча цемент ишлаб чиқариш ташкилотларининг атмосфера ҳавосини ифлослантириш манбаларида намуналарни олиш ва таҳлил қилиш бўйича автоматик станциялар, шунингдек, уларга туташ ҳудудларда стационар кузатиш пунктлари (постлар) мажбурий тартибда ушбу ташкилотлар маблағлари ҳисобига ўрнатилади, бундан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тизимини такомиллаштириш тўғрисида 2019 йил 5 сентябрдаги 737-сон қарорининг 2 бандида назарда тутилган ҳолатлар мустасно; стационар кузатиш пунктлари (постлар) атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражаси мониторингини олиб бориш учун масофадан узатиш қурилмалари билан жиҳозланади. 2. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси икки ой муддатда цемент ишлаб чиқариш ташкилотлари Ифлосланиш манбалари мониторинги олиб бориладиган хўжалик юритувчи субъектлар рўйхатига киритилишини таъминласин ва уларда атроф табиий муҳит мониторинги амалга оширилишини йўлга қўйсин. 3. 2020 — 2023 йилларда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тизимидаги таҳлилий лабораторияларнинг моддий-техник базасини такомиллаштириш кўрсаткичлари (кейинги ўринда — кўрсаткичлар) иловага мувофиқ тасдиқлансин. 4. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси кўрсаткичлар бажарилиши доирасида: тизимидаги таҳлилий лабораторияларни моддий-техник воситалар билан марказлаштирилган ҳолда таъминласин; Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармасидан маблағлар ажратсин; Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда халқаро молия институтларининг тегишли грантларини жалб қилсин; Молия вазирлиги билан биргаликда 2021 — 2023 йилларда Давлат бюджетидан тегишли маблағлар ажратилиши чораларини кўрсин. 5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Ш.Ш. Абдуразаков зиммасига юклансин. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ Тошкент ш., 2020 йил 14 апрель, 223-сон Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 223-сон қарорига ИЛОВА 2020 — 2023 йилларда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тизимидаги таҳлилий лабораторияларнинг моддий-техник базасини такомиллаштириш кўрсаткичлари Т / р Модд ий техни к восит алар Харид қилиш режалаштирилган давр 2020 йилда 2021 йилда 2022 йилда 2023 йилда д о н а мл н сў м шундан : д о н а мл н сў м шундан: д о н а мл н сў м шундан: д о н а мл н сў м шундан: жа ми , мл н су м гра нтл ар жам ғар ма маб лағл ари дав лат бю дж ети гра нтл ар жам ғар ма маб лағл ари дав лат бю дж ети гра нтл ар жам ғар ма маб лағл ари дав лат бю дж ети гра нтл ар жам ғар ма маб лағл ари 1 . Асбо б ускун алар ва жиҳоз лар 1 8 4 53 41, 8 645 ,9 4695 ,9 6 3 21 70 6,0 175 70, 5 324 7,4 888, 1 1 0 8 96 08, 5 419 7,4 433 4,6 1076 ,6 2 5 4 95 80, 5 598 5,3 215 2,6 1442 ,6 46 23 5,8 2 . Моби ль эколо гик лабор атори ялар 2 38 40, 0 384 0,0 - - - - -* 7 13 44 0,0 134 40, 0 - 6 11 52 0,0 115 20, 0 28 80 0,0 3 . Моби ль радио - - - - -* - - - 2 2,8 1,4 1,4 1 3 18, 2 16, 8 1,4 21, 0 станц иялар 4 . Лабор атори я учун мебел ь жиҳоз лари 1 7 13 05, 6 76, 8 1228 ,8 1 7 13 05, 6 0,0 230 ,4 1075 ,2 8 61 4,4 614, 4 - - 32 25, 6 5 . Лабор атори я идиш лари ва кимёв ий реакт ивлар 30, 3 30,3 - - - - - 90, 9 - 90,9 33 3,3 333, 3 45 4,5 6 . Якка тарти бда ҳимоя лани ш восит алари 3 45, 5 45,5 - - - - - 5 76, 0 76, 0 1 4 21 2,7 212 ,7 33 4,1 Жами: 10 56 3,2 456 2,7 6000 ,5 8 0 23 01 1,6 175 70, 5 347 7,8 1963 ,3 1 3 3 23 83 2,6 177 14, 7 433 6,0 1781 ,9 2 9 8 21 66 3,7 177 34, 7 215 2,6 1777 ,3 79 07 2,1 Шундан: бюджет маблағлари 53 02 0,0 грантл ар 14 52 9,1 Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлик ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағлари 11 52 3,0 * Изоҳ. Моддий-техник воситаларнинг номланиши, рўйхати ҳамда якуний суммаси тендер савдолари натижаларига кўра аниқлаштирилади. (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/233/0435-сон)