Decree No. 193 of the Cabinet of Ministers “On measures for organization of modern potato cluster in Tashkent region.”
颁布于 2020-04-01 · 文本截至 2026-10-01
以研究形式发布的公开法律与官方指引,不构成法律、税务或金融建议。
研究内容本身以英文撰写。标题和标签已翻译,调查结果和引文未翻译。
关于这部法律
- 原标题
- ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ЗАМОНАВИЙ КАРТОШКАЧИЛИК КЛАСТЕРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА.
- 语言
- Uzbek
- 类型
- 条例
- 国家
- 乌兹别克斯坦
- 主题
- Agricultural and rural development, Food and nutrition, Cultivated plants
- 关键词
- agricultural development, crops, cereals/grains/rice, biotechnology, agricultural commodities, vegetables/legumes, seeds/planting material, plant production
- 类别
- agriculture
在哪里阅读
文本
所收录的法律原文,按条款排列。每个条款都有自己的链接。
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ЗАМОНАВИЙ КАРТОШКАЧИЛИК КЛАСТЕРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА Аграр соҳада таркибий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, мева сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этишда кластер усулини ривожлантириш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш занжирини яратиш, юқори қўшилган қийматга эга экспортга йўналтирилган рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: 1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Картошка етиштирувчилар уюшмаси, Тошкент вилояти ҳокимлиги ва «Agrover» МЧЖнинг Тошкент вилояти ҳудудида «Bo’stonliq kartoshkachilik markazi» МЧЖ, «Solanuz» МЧЖ, «Agrover-urug’chilik» МЧЖ, «Vernatural» МЧЖ ва «Sof tabiat agro» МЧЖ негизида истеъмолга йўналтирилган картошка ишлаб чиқариш ва чуқур қайта ишлаш бўйича агросаноат кластерини (кейинги ўринларда Агрокластер деб аталади) ташкил этиш ва унинг асосий фаолият йўналишлари этиб қуйидагиларни белгилаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин: уруғлик картошка етиштириш, шу жумладан, уни вируссиз in vitro технологияси асосида кўпайтириш; илмий асосланган алмашлаб экиш тизимида қўлланиладиган дуккакли, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғликларини етиштириш; маҳаллий ва хорижий селекция ҳамда биотехнологик навларнинг бирламчи уруғчилигини ташкил этиш ва ривожлантириш; уруғчилик бўйича маҳаллий ва халқаро ташкилотлар билан самарали ҳамкорлик қилиш, уруғликларни экишдан олдин ишлов бериш ва қайта ишлашга оид инновацион технологиялар, шу жумладан, сувни тежовчи технологияларни кенг жорий этиш. 2. Истеъмолга йўналтирилган картошка ишлаб чиқариш ва чуқур қайта ишлаш бўйича агросаноат кластери таркибига кирувчи ташкилотлар томонидан 2020 — 2022 йилларда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг рўйхати ва прогноз кўрсаткичлари иловага мувофиқ маъқуллансин. 3. Тошкент вилояти ҳокимлиги: Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда «Bo’stonliq kartoshkachilik markazi» МЧЖга Бўстонлиқ туманида фойдаланилмаётган, захирадаги ерлар ҳисобидан ягона ҳудудийлик тамойили бўйича жами 1400 гектар, шу жумладан, «Poytaxt Agro» давлат унитар корхонасига фойдаланишга берилган ер участкалари ҳисобидан 146 гектар суғориладиган ер майдонларини туман ҳокимлиги захирасига олиб, 50 йилгача бўлган, бироқ ўттиз йилдан кам бўлмаган муддатга ижарага берилишини; инвестициялар киритиш ва янги иш ўринлари ташкил этиш шарти билан «Solanuz» МЧЖга Ўртачирчиқ туманидан замонавий машина-трактор парки, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қабул қилиш, қадоқлаш ва дастлабки қайта ишлаш бўйича логистика марказлари қуриш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган паст балл бонитетли ер майдонлари ажратилишини; Агрокластер таркибига кирувчи ташкилотлар томонидан инвестиция мажбуриятлари бажарилмаганда, ажратилган ер участкаларидан оқилона фойдаланилмаганда ёхуд тупроқ унумдорлигининг пасайишига, кимёвий ва радиоактив ифлосланишига, атроф муҳитнинг бузилишига, республика ҳудудида карантин объектларининг пайдо бўлишига ва тарқалишига олиб келувчи усуллардан фойдаланилганда ер участкасининг ижара шартномаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ бекор қилинишини таъминласин. 4. Белгилансинки: уруғлик картошкани сертификатлаш бўйича тарифлар барча жисмоний ва юридик шахсларга ҳар бир тоннаси учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 фоизини ташкил этади; Агрокластер таркибига кирувчи ташкилотлар ички ҳамда ташқи бозордаги эҳтиёж ва тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда, қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, маҳсулот етиштириш ҳажми, уларнинг нави ва турини белгилаш бўйича мустақил қарор қабул қилади. 5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга сарфланаётган давлат харажатларининг самарадорлигини ошириш мақсадида бюджет маблағлари олувчилар учун (мактаб ва мактабгача таълим муассасалари бундан мустасно) тасдиқланган овқатланиш меъёрларида назарда тутилган озиқ-овқат маҳсулотларига ўриндош сифатида қуруқ картошка пюресини киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин. 6. Тадбиркорлик субъектлари томонидан республикада ишлаб чиқарилган қуруқ картошка пюреси (ТИФ ТН коди 1105200000) экспортини амалга оширишга рухсат берилсин. 7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ў.И. Барноев зиммасига юклансин. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ Тошкент ш., 2020 йил 1 апрель, 193-сон Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 1 апрелдаги 193-сон қарорига ИЛОВА Истеъмолга йўналтирилган картошка ишлаб чиқариш ва чуқур қайта ишлаш бўйича агросаноат кластери таркибига кирувчи ташкилотлар томонидан 2020 — 2022 йилларда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг рўйхати ва прогноз кўрсаткичлари Т / р Инвести ция лойиҳаси нинг номи Асоси й ижро этувч и Лойиҳ а қийма ти (эквив алентд а млн. АҚШ долла ри) Молиялаштириш манбалари Йилл ик қувв ати Таш кил этил аётга н иш ўрин лари сони Амал га ошир иш мудд атла ри лойиҳа ташаббуск орларини нг ўз маблағлар и (млн. АҚШ доллари) хорижи й инвест ицияла ри (млн. АҚШ доллар и) 1 Картошка ва бошқа сабзавот экинлари ни сақлаш бўйича логистика маркази қуриш «Bo’st onliq kartosh kachili k markaz i» МЧЖ 14,8 4,8 10,0 30,0 минг тонна гача узоқ мудд атли сақла ш 250 та доим ийва 100 та мавс умий 2020 йил II чорак 2 Картошка ва бошқа сабзавот экинлари ни бирламчи қадоқлаш ва қайта ишлаш бўйича корхона ташкил этиш «Agro ver urug’c hilik» МЧЖ 1,2 0,2 1,0 10,0 минг тонна 40 та доим ий 2020 йил II чорак 3 Ихтисосл аштирилг ан машина трактор паркини «Solan uz» МЧЖ ва «Bo’st onliq 1,3 0,3 1,0 Jonde er 110 6 та Jonde er 135 6 та 100 та доим ий ва 40 та 2021 йил I чорак (МТП) ташкил этиш kartosh kachili k markaz i» МЧЖ Orion 630 8 та Карто шка комба йни 2 та МТЗ 80.1 12 та Экско ватор JSB 4 сх - 1 та Тирка малар 13 та 40 та бошқ а қишл оқ хўжа лиги агрег атлар и мавс умий 4 1000 гектардан ортиқ майдонга замонави й ресурс тежовчи спринкле р ва ёмғирлат иб суғориш тизимлар ини «Bo’st onliq kartosh kachili k markaz i» МЧЖ, «Agro ver urug’c hilik» МЧЖ, «Solan 4,5 2 2,5 2020 йил 500 гекта р, 2021 йил 500 гекта р 200 та доим ий ва 800 та мавс умий 2021 йилII чорак босқичма босқич жорий этиш uz» МЧЖ 5 Вирусли ва бошқа инфекция лардан холи уруғлик картошка ни «in vitro» технологи яси бўйича етиштири ш лаборатор ияси қурилиши ни якунлаш «Sof tabiat agro» МЧЖ 1,5 1,5 0 1,0 минг тонна гача вирус ларда н ҳоли уруғл ик карто шка 30 та доим ий 2020 йил III чорак 23,3 8,8 14,5 620 та доим ий ва 940 та мавс умий Изоҳ. 1. «Agrover» МЧЖ бошқарувчи ташкилот ҳисобланиб, муассислар қарорига кўра, инвестиция лойиҳалари прогноз параметрларига ўзгартиришлар киритилиши мумкин. 2. Инвестиция лойиҳаларининг якуний параметрлари техник-иқтисодий асослашни ёки бизнес-режаларни ишлаб чиқиш натижаларига кўра белгиланади. 3. Чет эл инвесторлари томонидан манфаатдорлик билдирилмаган ҳолда, «Agrover» МЧЖ бошқарувчи ташкилоти муассислари қарорига кўра, лойиҳа бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади. (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2020 й., 09/20/193/0392-сон)