Decree No. 102 of the Cabinet of Ministers “On measures for additional financial support for horticulture and greenhouse facilities, and also for fruit and vegetable producing clusters
颁布于 2020-02-19 · 文本截至 2026-10-01
以研究形式发布的公开法律与官方指引,不构成法律、税务或金融建议。
研究内容本身以英文撰写。标题和标签已翻译,调查结果和引文未翻译。
关于这部法律
- 原标题
- ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ БОҒДОРЧИЛИК ВА ИССИҚХОНА ХЎЖАЛИКЛАРИНИ ҲАМДА МЕВА-САБЗАВОТ КЛАСТЕРЛАРИНИ ҚЎШИМЧА МОЛИЯВИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА.
- 语言
- Uzbek
- 类型
- 条例
- 国家
- 乌兹别克斯坦
- 主题
- Agricultural and rural development, Cultivated plants
- 关键词
- financial agricultural measures, agricultural development, agricultural commodities, credit, subsidy/incentive, vegetables/legumes, fruits/edible nuts
- 类别
- agriculture
在哪里阅读
文本
所收录的法律原文,按条款排列。每个条款都有自己的链接。
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ БОҒДОРЧИЛИК ВА ИССИҚХОНА ХЎЖАЛИКЛАРИНИ ҲАМДА МЕВА САБЗАВОТ КЛАСТЕРЛАРИНИ ҚЎШИМЧА МОЛИЯВИЙ ҚЎЛЛАБ ҚУВВАТЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва озиқ-овқат саноатини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 29 июлдаги ПҚ-4406-сон, «Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 11 декабрдаги ПҚ-4549-сон қарорининг ижросини таъминлаш ҳамда республикада боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликларини ҳамда мева-сабзавот кластерларини қўшимча молиявий қўллаб қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: 1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликларини ҳамда мева-сабзавот кластерларини қўллаб қувватлашнинг қўшимча молиявий манбалари этиб: Ўзбекистон Республикасининг тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси маблағлари; тижорат банклари томонидан халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларидан жалб этилган кредитларни белгилаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин. 2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликларини ҳамда мева-сабзавот кластерларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча молиявий манбалари интенсив боғ барпо этиш ва иссиқхона қуриш ҳамда уларни лизинг ва кредит шартлари асосида бериш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш мақсадларига йўналтирилади. 3. Белгилансинки: Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликларини ҳамда мева-сабзавот кластерларини барқарор ривожлантиришни таъминлашга қаратилган манзилли дастурлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) билан келишилади; лойиҳа ташаббускорларига барпо этилган интенсив боғ ва қурилган иссиқхоналар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш дастурлари доирасида боғдорчилик, узумчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 30 январдаги 52-сон қарори билан тасдиқланган Интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, иссиқхоналар қуриш ҳамда уларни аҳолига лизинг ва кредит шартлари асосида бериш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ лизинг ва кредит шартлари асосида берилади. 4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари икки ой муддатда интенсив боғ барпо этиш ва иссиқхона қуриш бўйича лойиҳалар ташаббускорларини аниқласин ва 2020-2021 йилларга мўлжалланган манзилли дастурларни тасдиқласин. 5. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда интенсив боғ барпо этиш ва иссиқхона қуриш бўйича лойиҳаларга Ўзбекистон Республикасининг тўғридан тўғри инвестициялар жамғармаси маблағларини жалб қилиш чораларини кўрсин. 6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин. 7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ Тошкент ш., 2020 йил 19 февраль, 102-сон (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2020 й., 09/20/102/0195-сон)