تخطَّ إلى المحتوى
Nelum
قوانين أوزبكستان

Decree No. 310 of the Cabinet of Ministers “On measures for improvement of the efficiency of water use in agriculture and covering costs of water supply.”

صدر في 2020-05-22 · النص بتاريخ 2026-10-01

القانون العام والإرشادات الرسمية منشورة بوصفها أبحاثاً. ليست مشورة قانونية أو ضريبية أو مالية.

البحث نفسه مكتوب بالإنجليزية. العناوين والوسوم مترجمة؛ أما النتائج والاقتباسات فغير مترجمة.

عن هذا القانون

العنوان الأصلي
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА СУВДАН ФОЙДАЛАНИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ВА СУВНИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ БЎЙИЧА ХАРАЖАТЛАРНИ ҚОПЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА.
اللغة
Uzbek
النوع
لائحة
الدولة
أوزبكستان
الموضوعات
Agricultural and rural development, Water
الكلمات المفتاحية
agricultural land, irrigation, monitoring, data collection/reporting, water supply, surface water, groundwater, water abstraction, water users' associations, water charges, fees/royalties

أين تقرؤه

النص

نص القانون نفسه، مادةً مادة، كما هو محفوظ. لكل مادة رابطها.

  1. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА СУВДАН ФОЙДАЛАНИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ВА СУВНИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ БЎЙИЧА ХАРАЖАТЛАРНИ ҚОПЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 17 июндаги ПФ-5742-сон Фармони ҳамда «Сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 9 октябрдаги ПҚ-4486-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: 1. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг сувни етказиб бериш бўйича харажатларни сув истеъмолчилари томонидан қоплашни сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари миқдорига босқичма босқич қўшиш орқали амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин. 2. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги 2020 йил 15 июнгача сувни етказиб бериш бўйича харажатларни инобатга олган ҳолда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларининг янги миқдори юзасидан асослантирилган таклифларни «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасида назарда тутиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига киритсин. 3. Сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сув ресурсларини бошқариш, ҳисобга олиш ҳамда истеъмол қилинган сув ресурсларининг ҳисоботини юритиш юзасидан комплекс чора-тадбирлар 1 иловага мувофиқ тасдиқласин. 4. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги: а) «Давергеодезкадастр» давлат қўмитаси ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда рақамли технологияларни қўллаган ҳолда сув омборларининг фойдали сиғимига даврий равишда аниқлик киритиб бориш чора-тадбирларини тасдиқласин; б) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан биргаликда 2 ва 3-иловаларга мувофиқ сув хўжалиги объектларида сув ресурслари ҳамда электр энергиясидан фойдаланишни «oнлайн» режимида назорат қилиш имконини берувчи рақамли технологиялар жорий этилишини таъминласин. в) Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда сув хўжалиги ташкилотлари ҳисобидаги: сув омборлари ва ирригация тизимларидаги сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари (гидропостлар) билан жиҳозлаш; сув омборлари, ирригация тизимлари ва насос станцияларда рақамли технологияларни жорий қилиш, сув ресурслари ва электр энергиясидан фойдаланишни «онлайн» режимда назорат қилиш технологияларини жорий этиш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети маблағлари, хорижий инвестициялар, шу жумладан, жалб этиладиган грантлар ҳисобидан молиялаштирилишини ташкил қилсин. 5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари икки ой муддатда сув истеъмолчилари уюшмалари суғориш тармоқларидаги гидротехник иншоотларни таъмирлаш ва тиклаш, фермер хўжаликлари, кластерлар ва бошқа сув истеъмолчиларининг бош сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш муддатлари ва ушбу тадбирларни молиялаштириш манбалари юзасидан келишилган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин. 6. Тижорат банкларига сув истеъмолчиларига сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш ишларини амалга ошириш учун зарур миқдорда кредитлар ажратиш тавсия этилсин. 7. Қуйидагилар: Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда сув омборлари ва ирригация тизимларидаги сув олиш жойларини 2022 йил 1 декабрга қадар сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан тўлиқ жиҳозлаш ҳамда 2023 йил 1 декабрга қадар рақамли технология асосида туманлар чегарасида «онлайн» режимида сув ресурслари ва вазирлик тизимидаги насос станцияларда электр энергиясидан фойдаланишни назорат қилишни жорий қилишга; Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда сув истеъмолчилари уюшмалари билан биргаликда 2023 йил 1 декабрга қадар сув истеъмолчиларининг бош сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан тўлиқ жиҳозлашни ташкил қилишга; барча сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибига тўлиқ амал қилишга ҳамда сувнинг ҳисоб-китобини ўз вақтида юритишга масъул эканлиги белгилаб қўйилсин. 8. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин: а) Ўзбекистон Республикасининг «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ сув истеъмолчилари: белгиланган сув олиш лимитлари ва сув истеъмоли қоидаларига риоя этиши, сувни махсус истеъмол қилишда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рухсатномани расмийлаштириши; сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаши, ички сув объектлари ва иншоотларини техник жиҳатдан соз ҳолда сақлаши, улардан фойдаланишнинг белгиланган қоидаларига риоя этиши ҳамда сувни шартнома асосида истеъмол қилиши зарур; б) сув истеъмолчилари томонидан олинган сув ресурсларининг ҳисоби ва ҳисоботи Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади; в) Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ сув истеъмолчилари лимитдан ортиқча сув олганда, лимитдан ортиқча олинган сув учун, шунингдек, рухсат берувчи ҳужжатларсиз сув ресурсларини истеъмол қилганда, сувдан фойдаланганлик учун солиқ белгиланган ставкага нисбатан беш баробарга оширилган миқдорда ундирилади. 9. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш ҳамда сувнинг ҳисоб-китоби юритилиши юзасидан тизимли мониторинг ўрнатсин, жойларда мақсадли ўрганишлар ўтказсин ҳамда ҳар чорак якуни бўйича бажарилган ишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим қилиб борсин. 10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2013 йил 19 мартдаги 82-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 3 сон, 20 модда) 4-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин. 11. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин. 12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ў.И. Барноев, Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қ.Р. Сариев ҳамда вилоятлар ҳокимлари зиммасига юклансин. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ Тошкент ш., 2020 йил 22 май, 310-сон Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 майдаги 310-сон қарорига 1-ИЛОВА Сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сув ресурларини бошқариш, ҳисобга олиш ҳамда истеъмол қилинган сув ресурсининг ҳисоботини юритиш юзасидан КОМПЛЕКС ЧОРА-ТАДБИРЛАР Т/ р Тадбир номи Молиялаштири ш манбаи Ижро муддати Масъул вазирлик ва идоралар I. Сув ресурларини бошқариш, ҳисобга олиш ҳамда истеъмол қилиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни янада такомиллаштириш 1. Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли бўйича наъмунавий шартномаларни ишлаб чиқиш, белгиланган тартибда тасдиқлаш ва жойларга етказиш. Маблағ талаб этилмайди 2020 йил 15 июль Сув хўжалиги вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Сув олиш жойларининг рўйхатга олиш тартибини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш. 2020 йил 15 июль 3. Гидропостларни аттестациядан ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш. 2020 йил 15 июль II. Сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини яхшилаш 4. Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотлар ҳисобидаги сув омборларининг лойиҳавий сув сиғимларини таҳлил қилиш ҳамда уларнинг амалдаги Сув хўжалиги тизими ташкилотларига бюджетдан ажратилган маблағлар, Сув хўжалигини ривожлантириш жамғарма маблағи 2021 — 2023 йиллард а жадвал бўйича Сув хўжалиги вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар Т/ р Тадбир номи Молиялаштири ш манбаи Ижро муддати Масъул вазирлик ва идоралар сиғимини рақамли технологиялари ёрдамида қайта аниқлаш. 5. Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотлар ҳисобидаги сув омборлари, ирригация тизими каналлари ва бошқа сув хўжалиги объектларидаги сув олиш жойларини ва улардаги сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситаларини хатловдан ўтказиш. Сув истеъмолчилари ҳисобидаги суғориш тармоқларини, улардаги иншоотлар, шунингдек, фермер хўжаликлари, кластерлар ва бошқа сув истеъмолчиларинин г бош сув олиш жойларини хатловдан ўтказиш. Сув олиш жойлари, сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситаларининг техник ҳолати Маблағ талаб этилмайди 2020 йил 1 июль 2020 йил 10 июль 2020 йил 20 июль Сув хўжалиги вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар Сув хўжалиги вазирлиги, сув истеъмолчилари уюшмалари Т/ р Тадбир номи Молиялаштири ш манбаи Ижро муддати Масъул вазирлик ва идоралар бўйича нуқсонлар далолатномаларини расмийлаштириш. 6. Сув омборлар, ирригация тизими каналлари ва бошқа сув хўжалиги объектларидаги сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш. Давлат бюджети маблағлари, хорижий инвестициялар ва грантлар 2020 — 2023 йиллар жадвал бўйича Сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, «Амударё» ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмаси, «Сирдарё» ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмаси 7. Сув истеъмолчилари уюшмаларининг суғориш тармоқларидаги гидротехник иншоотларни таъмирлаш ва тиклаш, фермер хўжаликлари, кластер ташкилотлари ва бошқа сув истеъмолчиларнинг бош сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш. Сув истеъмолчилари маблағлари, тижорат банклари кредити, хорижий инвестициялар ва грантлар 2020 — 2023 йиллар жадвал бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, Сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, сув истеъмолчилари уюшмалари, сув истеъмолчилари III. Сувнинг ҳисоб-китобини юритишни тизимини такомиллаштириш 8. Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг тизимидаги барча сув хўжалиги ташкилотларининг диспетчирлик хизматларининг Сув хўжалиги тизимидаги ташкилотларга бюджетдан ажратилган маблағлар, Сув хўжалигини 2020 — 2025 йиллар жадвал бўйича Сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзгидромет» маркази, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларн Т/ р Тадбир номи Молиялаштири ш манбаи Ижро муддати Масъул вазирлик ва идоралар моддий техника базасини мустаҳкамлаш. Сув ресурслари ва улардан фойдаланиш юзасидан маълумотлар базасини тўлиқ шакиллантириш. ривожлантириш жамғарма маблағи ва ташкилотларнинг ривожлантириш жамғармаси маблағлари и ривожлантириш вазирлиги, «Амударё» ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмаси, «Сирдарё» ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмаси 9. Дарёлар, сув омборлари ва бошқа сув хўжалиги объектларида, шунингдек, ҳудудлардаги мавжуд сув ресурслари бўйича кунлик маълумотларни вазирлик расмий веб-сайтида жойлаштирилишин и таъминлаш. Маблағ талаб этилмайди 2020 йил 1 июль Сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзгидромет» маркази, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларн и ривожлантириш вазирлиги 10. Сув истеъмолчиларинин г сув олиш жойлари ва сувни ҳисобга олиш воситаларининг (гидропост) наъмунавий лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва жойларга етказиш. Маблағ талаб этилмайди 2020 йил 1 август Сув хўжалиги вазирлиги, Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти 11. Сув омборлари, насос станциялари, ирригация тизимлари, суғориш тармоқлари ҳамда сув олиш Сув хўжалиги тизими ташкилотларига бюджетдан ажратилган маблағлар ва 2020 — 2025 йиллар жадвал бўйича Сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Ирригация ва сув муаммолари Т/ р Тадбир номи Молиялаштири ш манбаи Ижро муддати Масъул вазирлик ва идоралар жойларида сув ресурслари ва электр энергияси ҳисоб-китобини юритиш юзасидан илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш ҳамда тавсиялар ишлаб чиқиш. ташкилотларнинг ривожлантириш жамғармаси маблағлари илмий-тадқиқот институти Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 майдаги 310-сон қарорига 2-ИЛОВА Сув омборлари ва ирригация тизимларида сув ресурсларидан фойдаланиши рақамли технологиялар ёрдамида «онлайн» режимида назорат қилишни жорий қилиш кўрсаткичлари Жами ўрнатила диган қурилма сони, дона шу жумладан: сув омборла рда ирригация тизимларида: вилоятла раро ирригац ия тизимла рида туманларар о ирригация тизимларид а туманлар ирригация тизимларид а жа ми шунд ан: жа ми шунд ан: жа ми шундан: жа ми шундан: 20 21 й 20 22 й 20 21 й 20 22 й 20 21 й 20 22 й 20 23 й 20 21 й 20 22 й 20 23 й Қорақалпоғистон Р еспубликаси 1 302 37 30 7 180 36 63 81 1 085 16 2 27 1 65 2 вилоятлар: Андижон 2 086 2 1 1 32 26 6 196 39 68 89 1 856 27 8 16 4 1 41 4 Бухоро 1 319 3 1 2 34 27 7 121 24 42 55 1 161 17 4 29 0 69 7 Жиззах 664 7 3 4 23 18 5 132 26 46 60 502 75 12 5 30 2 Қашқадарё 1 515 13 5 8 52 39 13 169 33 59 77 1 281 19 2 32 0 76 9 Навоий 327 13 10 3 44 9 15 20 270 40 67 16 3 Наманган 2 330 11 4 7 21 15 6 143 28 50 65 2 155 32 2 53 8 1 29 5 Самарканд 1 241 5 2 3 18 14 4 168 33 58 77 1 050 15 7 26 2 63 1 Сурхондарё 991 5 2 3 19 14 5 143 28 50 65 824 12 3 20 6 49 5 Сирдарё 1 461 1 1 24 16 8 96 19 33 44 1 340 20 1 33 5 80 4 Тошкент 2 433 3 1 2 25 20 5 180 36 63 81 2 225 33 4 55 6 1 33 5 Фарғона 2 550 5 2 3 26 20 6 224 44 79 10 1 2 295 34 4 57 3 1 37 8 Хоразм 357 1 1 20 16 4 99 20 34 45 237 36 59 14 2 ЖАМИ 18 576 56 21 35 344 26 5 79 1 895 37 5 66 0 86 0 16 281 2 43 8 3 76 6 10 07 7 Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 майдаги 310-сон қарорига 3-ИЛОВА Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги насос станцияларида электр энергиясидан фойдаланишда рақамли технологиялар ёрдамида «онлайн» режимида назорат қилишни жорий қилиш дона Жами насос станция сони Ўрнатиладиган шундан: электр энергия ҳисоблагич сони қурилма сони 2021 йил 2022 йил 2023 йил Қорақалпоғистон Республикаси 273 409 409 62 123 224 вилоятлар: Андижон 147 133 133 20 40 73 Бухоро 31 20 20 3 6 11 Жиззах 35 44 44 7 13 24 Қашқадарё 62 82 82 12 25 45 Навоий 41 54 54 9 16 29 Наманган 206 277 277 42 83 152 Самарканд 91 62 62 10 18 34 Сурхондарё 110 132 132 19 40 73 Сирдарё 42 103 103 16 31 56 Тошкент 150 154 154 23 46 85 Фарғона 168 174 174 27 52 95 Хоразм 298 435 435 67 130 238 Қашқадарё магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси 14 14 14 2 4 8 Аму-Бухоро машина каналидан фойдаланиш бошқармаси 11 41 41 6 12 23 Жиззах бош насос станциясидан фойдаланиш бошқармаси 8 14 14 2 4 8 ЖАМИ 1687 2148 2148 327 643 1178 Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 майдаги 310-сон қарорига 4-ИЛОВА Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2013 йил 19 мартдаги 82-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар 1. 2-банднинг биринчи хатбошисидан «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси» сўзлари чиқариб ташлансин. 2. 1-иловада: а) 4-банддан «ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси (ер ости иссиқ сувлари ва минерал сувлар)» сўзлари чиқариб ташлансин; б) 5-банддаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси» сўзлари «Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин; в) 7-банднинг тўртинчи хатбошисидан «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси» сўзлари чиқариб ташлансин; г) 23-банднинг иккинчи хатбошисидан «ҳамда ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда (ер ости иссиқ сувлари ва минерал сувлар бўйича) ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш» сўзлари чиқариб ташлансин; д) 29-банднинг «а» кичик бандида: иккинчи хатбошидаги «корхоналар» сўзи «ташкилотлар» сўзи билан алмаштирилсин; учинчи хатбоши «объектларида» сўздан кейин «белгиланади» сўзи билан тўлдирилсин; тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин; е) 31-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Фавқулодда вазиятлар вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин; ж) 34-банддаги «ва шу кабилар» сўзлари «суғориш ва коллектор тармоғи, ер ости сувлари ва бошқа сув манбаи» сўзлари билан алмаштирилсин; з) 40-бандда: учинчи хатбошидаги «ирригация тизими бўйича — Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг» сўзлари «туманлар ирригация бўлимлари, ирригация тизими бошқармалари, магистрал каналлар (тизим) бошқармалари бўйича — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин; тўтинчи хатбошидаги «ҳавза тизими, катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектлари» сўзлари «тизимлари ҳавза бошқармалари, катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларидан фойдаланувчи сув хўжалиги ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин; и) 45-банднинг биринчи хатбошисидан «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси билан (ер ости иссиқ сувлари ва минерал сувларни олишда)» сўзлари чиқариб ташлансин; к) 47-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин: «сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш (аҳоли томорқа ерлари бундан мустасно) воситалари билан жиҳозлаш»; л) 54-банднинг биринчи хатбошисидаги «ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси (ер ости иссиқ сувлари ва минерал сувлар)» сўзлари чиқариб ташлансин; м) 55-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: «55. Сувдан махсус фойдаланувчилар ва махсус сув истеъмолчиларининг ҳаммаси Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланадиган тартибга мувофиқ, коммунал сув таъминоти тизимидан сув олинган тақдирда эса — Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибга мувофиқ сувдан фойдаланиш ва сув таъминоти, шунингдек сув чиқариш тўғрисида ҳисоб ва ҳисоботни юритишлари, шунингдек, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ миқдорини ҳисоблаб чиқариш мақсадида тегишли сув етказиб берувчи ташкилотга (фойдаланувчи сув хўжалиги ташкилотлари ёки сув истеъмолчилари уюшмалари) ер усти ва ер ости манбаларидан олинган сув миқдори тўғрисида алоҳида ҳисобот тақдим этишлари шарт. Сув фойдаланиш ва сув истеъмоли учун олинган сув ресурси миқдори сувни етказиб берувчи ташкилот (сув хўжалиги эксплуатация ташкилотлари ёки сув истеъмолчилари уюшмаси) билан сувдан фойдаланувчи ва сув истеъмолчи ўртасида сувнинг олди-берди журнали юритилади. Ушбу журнал шнурланган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий бўлинмалари томонидан белгиланган тартибда рўйхатга олинади ҳамда журнал ҳар бир сув бериш жойи бўйича икки (шартнома уч томонлама тузилган тақдирда уч) томонлама олиб борилиб, биттаси сув етказиб берувчи ташкилот вакилида иккинчиси сувдан фойдаланувчи ва сув истеъмолчисининг ваколатли шахсида сақланади. Сувнинг олди-бердиси сув етказиб берувчи ташкилот ва сув истеъмолчисининг алоҳида буйруқлари билан тайинланган ваколатли шахслар томонидан олиб борилади. Ҳар ой якуни билан кейинги ойнинг 5-санасигача олинган сув миқдори юзасидан сув етказиб берувчи ташкилот билан сув истеъмолчи ўртасида юритилган кундалик олди-берди маълумотлар таҳлил қилинади. Таҳлил натижалари асосида ҳар ойнинг якуни билан кейинги ойнинг 10 санасигача белгиланган тартибда сув етказиб берувчи ташкилот ва сув истеъмолчиси ўртасида икки томонлама далолатнома расмийлаштирилади ҳамда имзоланади. Расмийлаштирилган далолатнома сув етказиб берувчи ташкилот томонидан ҳар ойнинг якуни билан кейинги ойнинг 15-санасигача белгиланган тартибда туман (шаҳар) солиқ инспекциясига сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ миқдорини ҳисоблаш учун тақдим қилинади»; н) 60-банднинг учинчи хатбошиси «сув истеъмолчилари томонидан» сўзларидан кейин «сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозламасдан сув олиш» сўзлари билан тўлдирилсин; о) 64-банддаги «сув олиш жойини» сўзлари «қурилган сув олиш иншоотлари ва очилган сув олиш жойлари ҳамда ўрнатилган сув олиш қурилмаларини (насос станцияси, сифон ва бошқалар)» сўзлари билан алмаштирилсин; п) 65-банддаги «Корхоналар, муассасалар» ва «қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлар)» сўзлари чиқариб ташлансин. (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.05.2020 й., 09/20/310/0638-сон)

Decree No. 310 of the Cabinet of Ministers “On measures for improvement of the efficiency of water use in agriculture and covering costs of water supply.” · Nelum