تخطَّ إلى المحتوى
Nelum
قوانين أوزبكستان

Decree No. 223 of the Cabinet of Ministers “On strengthening ecological supervision over cement manufacturing enterprises.”

صدر في 2020-04-14 · النص بتاريخ 2026-10-01

القانون العام والإرشادات الرسمية منشورة بوصفها أبحاثاً. ليست مشورة قانونية أو ضريبية أو مالية.

البحث نفسه مكتوب بالإنجليزية. العناوين والوسوم مترجمة؛ أما النتائج والاقتباسات فغير مترجمة.

عن هذا القانون

العنوان الأصلي
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ ЦЕМЕНТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ТАШКИЛОТЛАРИ ФАОЛИЯТИ УСТИДАН ЭКОЛОГИК НАЗОРАТНИ КУЧАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА.
اللغة
Uzbek
النوع
لائحة
الدولة
أوزبكستان
الموضوعات
Air and atmosphere, Environment
الكلمات المفتاحية
air quality/air pollution, emissions, monitoring, business/industry/corporations, pollution control
الفئات
*

أين تقرؤه

النص

نص القانون نفسه، مادةً مادة، كما هو محفوظ. لكل مادة رابطها.

  1. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ ЦЕМЕНТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ТАШКИЛОТЛАРИ ФАОЛИЯТИ УСТИДАН ЭКОЛОГИК НАЗОРАТНИ КУЧАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА Экологик назоратни амалга оширишга автоматлаштирилган тизимларни жорий этиш, атроф табиий муҳит давлат мониторингини олиб боришда таҳлилий лабораторияларнинг моддий-техник базасини такомиллаштириш, атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олишда цемент ишлаб чиқариш ташкилотларининг масъулиятини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: 1. Белгилансинки: 2022 йил 1 январдан бошлаб республикада фаолият юритувчи барча цемент ишлаб чиқариш ташкилотларининг атмосфера ҳавосини ифлослантириш манбаларида намуналарни олиш ва таҳлил қилиш бўйича автоматик станциялар, шунингдек, уларга туташ ҳудудларда стационар кузатиш пунктлари (постлар) мажбурий тартибда ушбу ташкилотлар маблағлари ҳисобига ўрнатилади, бундан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тизимини такомиллаштириш тўғрисида 2019 йил 5 сентябрдаги 737-сон қарорининг 2 бандида назарда тутилган ҳолатлар мустасно; стационар кузатиш пунктлари (постлар) атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражаси мониторингини олиб бориш учун масофадан узатиш қурилмалари билан жиҳозланади. 2. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси икки ой муддатда цемент ишлаб чиқариш ташкилотлари Ифлосланиш манбалари мониторинги олиб бориладиган хўжалик юритувчи субъектлар рўйхатига киритилишини таъминласин ва уларда атроф табиий муҳит мониторинги амалга оширилишини йўлга қўйсин. 3. 2020 — 2023 йилларда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тизимидаги таҳлилий лабораторияларнинг моддий-техник базасини такомиллаштириш кўрсаткичлари (кейинги ўринда — кўрсаткичлар) иловага мувофиқ тасдиқлансин. 4. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси кўрсаткичлар бажарилиши доирасида: тизимидаги таҳлилий лабораторияларни моддий-техник воситалар билан марказлаштирилган ҳолда таъминласин; Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармасидан маблағлар ажратсин; Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда халқаро молия институтларининг тегишли грантларини жалб қилсин; Молия вазирлиги билан биргаликда 2021 — 2023 йилларда Давлат бюджетидан тегишли маблағлар ажратилиши чораларини кўрсин. 5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Ш.Ш. Абдуразаков зиммасига юклансин. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ Тошкент ш., 2020 йил 14 апрель, 223-сон Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 223-сон қарорига ИЛОВА 2020 — 2023 йилларда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тизимидаги таҳлилий лабораторияларнинг моддий-техник базасини такомиллаштириш кўрсаткичлари Т / р Модд ий техни к восит алар Харид қилиш режалаштирилган давр 2020 йилда 2021 йилда 2022 йилда 2023 йилда д о н а мл н сў м шундан : д о н а мл н сў м шундан: д о н а мл н сў м шундан: д о н а мл н сў м шундан: жа ми , мл н су м гра нтл ар жам ғар ма маб лағл ари дав лат бю дж ети гра нтл ар жам ғар ма маб лағл ари дав лат бю дж ети гра нтл ар жам ғар ма маб лағл ари дав лат бю дж ети гра нтл ар жам ғар ма маб лағл ари 1 . Асбо б ускун алар ва жиҳоз лар 1 8 4 53 41, 8 645 ,9 4695 ,9 6 3 21 70 6,0 175 70, 5 324 7,4 888, 1 1 0 8 96 08, 5 419 7,4 433 4,6 1076 ,6 2 5 4 95 80, 5 598 5,3 215 2,6 1442 ,6 46 23 5,8 2 . Моби ль эколо гик лабор атори ялар 2 38 40, 0 384 0,0 - - - - -* 7 13 44 0,0 134 40, 0 - 6 11 52 0,0 115 20, 0 28 80 0,0 3 . Моби ль радио - - - - -* - - - 2 2,8 1,4 1,4 1 3 18, 2 16, 8 1,4 21, 0 станц иялар 4 . Лабор атори я учун мебел ь жиҳоз лари 1 7 13 05, 6 76, 8 1228 ,8 1 7 13 05, 6 0,0 230 ,4 1075 ,2 8 61 4,4 614, 4 - - 32 25, 6 5 . Лабор атори я идиш лари ва кимёв ий реакт ивлар 30, 3 30,3 - - - - - 90, 9 - 90,9 33 3,3 333, 3 45 4,5 6 . Якка тарти бда ҳимоя лани ш восит алари 3 45, 5 45,5 - - - - - 5 76, 0 76, 0 1 4 21 2,7 212 ,7 33 4,1 Жами: 10 56 3,2 456 2,7 6000 ,5 8 0 23 01 1,6 175 70, 5 347 7,8 1963 ,3 1 3 3 23 83 2,6 177 14, 7 433 6,0 1781 ,9 2 9 8 21 66 3,7 177 34, 7 215 2,6 1777 ,3 79 07 2,1 Шундан: бюджет маблағлари 53 02 0,0 грантл ар 14 52 9,1 Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлик ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағлари 11 52 3,0 * Изоҳ. Моддий-техник воситаларнинг номланиши, рўйхати ҳамда якуний суммаси тендер савдолари натижаларига кўра аниқлаштирилади. (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/233/0435-сон)

Decree No. 223 of the Cabinet of Ministers “On strengthening ecological supervision over cement manufacturing enterprises.” · Nelum